Ҳолат ўрганилгач, терговчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) 4 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Чорвоқдаги "дача"да фоҳишалик қилаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда "25-соат" кўрсатувида хабар қилинди.
Виталий 2018 йил Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.
Азим Тошкентда пайдо бўлган “кимнинг нима муаммоси бўлса, ҳокимнинг ҳожатбарор холаси ҳал қилиб бераётган эмиш”, деган миш-мишлар икки-уч йил ичида урчиб кетди. Давлат ташкилотларидан кўра, ҳокимнинг холасига ихлос қўйган лақма кимсалар топган-тутгани билан Саодат Хушвақтованинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) тузоғига бирин-кетин ўз оёқлари билан келиб туша бошлади.
Эслатиб ўтамиз, сайилгоҳнинг баъзи бир мажмуалари, жумладан, болалар ўйин майдончалари, планетариум, машҳурлар музейи ва ресторанлар вақтинча ёпиқ ва ўз иш фаолиятини бироздан сўнг давом эттиради.
Пойтахтда яшовчи 70 ёшли Тамара Т.нинг аҳволи оғирлиги сабабли, бу ҳолатга бефарқ бўла олмаган фуқаронинг “Не молчи.уз” лойиҳаси раҳбарига қилган мурожаати Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги электр масаласи бўйича пойтахт аҳолисига мурожаат қилди.
Бугун соат 20:15 ларда Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасидан ўтган 600 диаметрли тоза ичимлик суви қувурида авария ҳолати кузатилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди ўтган йилнинг ёзида машинасида уч ўсмирни уриб юбориб, улардан бирининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи Лариса Толмачева устидан суд жараёни якунига етди.
– Ушбу воқеа ўтган асрнинг 90-йилларида содир бўлган эди. Тошкентда Москвадан келган “Червонец” лақабли асли фамилияси Мадуев бўлган хавфли жиноятчи бошчилигида бир гуруҳ жиноятчилар бор эди. Биз уларни тўрт ой давомида кузатиб борардик.
Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандлик фуқаро И. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилади. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “COVID-19” инфекцияси ҳам аниқланган.