Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Ахборот алмашинуви жуда тез бўлди. Биз дарҳол бу йўналишда иш бошладик ва бир ҳафта ўтгач, Андес вирусини аниқлаш учун лаборатория усулига эга бўлдик
Қазилма ишлари Саленто университетидан Энрико Аскалоне ва Термиз давлат университетидан Алишер Шайдуллаев бошчилигидаги Италия–Ўзбекистон археологик экспедицияси томонидан олиб борилган.
11 та давлатда ўтказилган халқаро тадқиқотда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор ушбу препарат билан даволанди.
Халқаро синовларда экспериментал амивантамаб препарати стандарт даволаш ёрдам бермаган айрим беморларда ўсмаларнинг қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келган.
Россиянинг жанубий ҳудудларида Ғарбий Нил иситмасини тарқатувчи чивин тури аниқланди. Мутахассислар хавфли паразитларни ташувчи чивинлар марказий вилоятларда ҳам тобора кўпроқ учраётганини маълум қилди.
ЖССТ раҳбари маҳаллий аҳолини Эболадан даволанишга ва ушбу вирусдан вафот этганларнинг дафн маросимларини хавфсиз ўтказишга чақирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Трамп маъмуриятининг бу чораларини танқид қилиб, бундай чекловлар “илмий асосга эга эмаслиги”ни маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Доналд Трамп сўнгги бир йилда 101,6 килограммдан 108 килограммгача семирган. Унинг бўйи 191 сантиметрни ташкил этади.
“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.
Чикунгунья — Aedes туркумидаги чивинлар томонидан юқадиган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "эътиборсиз қолдирилган тропик касаллик" деб таснифланган вирусли касаллик.
Ушбу лойиҳага органларни биопринтинг қилиш, мини-чўчқалар ичида инсон органларини етиштириш, ген терапияси ва криотерапя кабилар киради.