Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саратонни даволашда катта ютуқга эришилди

Саратонни даволашда катта ютуқга эришилди

Саратонни даволашда катта ютуқга эришилди, “Амивантамаб” препарати ўсимтани бутунлай йўқ қилмоқда – The Guardian.

Нашр маълумотларига кўра, антитаналар асосида яратилган “Амивантамаб” экспериментал препарати стандарт даволаш усуллари мос келмайдиган саратоннинг оғир шаклларига чалинган беморларда ўсмаларни бутунлай йўқ қилиш қобилиятини намойиш этмоқда.

11 та давлатда ўтказилган халқаро тадқиқотда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор ушбу препарат билан даволанди. Улардан 43 нафарида терапия бошланганидан атиги бир неча ҳафта ўтиб, ўсмалар сезиларли даражада кичрайган ёки бутунлай йўқолиб кетган. Ўпка саратони билан оғриган беморларда ҳам шунга ўхшаш натижалар қайд этилди.

"Бу ҳам кимётерапияга, ҳам иммунотерапияга чидамли бўлиб қолган саратонга эга беморлар учун мисли кўрилмаган даражадаги кучли янгилик. Ушбу беморлар гуруҳи учун даволаш имкониятлари ўта чекланган, шу боис бундай яққол самарани кўриш жуда эътиборга молик", — деди Лондон Онкологик тадқиқотлар институти профессори Кевин Харрингтон.

Таъкидланишича, “Амивантамаб”нинг ўзига хослиги шундаки, у одам папиллома вируси (ОПВ) билан боғлиқ бўлмаган ўсмаларга йўналтирилган. Саратоннинг бундай шакллари одатда даволаш учун мураккаброқ ҳисобланади.

Препарат АҚШ ва Европа Иттифоқида 2021 йилдан буён фойдаланиш учун тасдиқланган, бироқ тадқиқотчилар унинг бошқа турдаги онкологик касалликларни даволашдаги имкониятларини ўрганишда давом этмоқда, дейилади нашр хабарида.

Киритилди: Бугун 09:02. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!