Ташкилотнинг маълум қилишича, Тедрос Адҳаном Гебрейесус 30 май куни Конго Демократик Республикасининг Эбола эпидемиясидан энг кўп жабр кўрган Итури провинциясига етиб борган. Айнан шу ерда май ойининг бошида биринчи касалланиш ҳолатлари қайд этилган эди.
ЖССТ раҳбари маҳаллий аҳолини Эболадан даволанишга ва ушбу вирусдан вафот этганларнинг дафн маросимларини хавфсиз ўтказишга чақирди.
ЖССТ бош директори матбуот билан суҳбатда халқаро ҳамжамият Конго ҳукуматини эпидемияга қарши курашда қўллаб-қувватлаётганини тасдиқлади.
Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, 28 май ҳолатига кўра, ярим ойдан камроқ вақт ичида Конгода 1077 та Эбола билан касалланиш ҳолати, шу жумладан 246 та ўлим ҳолати қайд этилган. Конгода Эбола касаллигининг биринчи тахминий ҳолати 15 май куни мамлакатда 17-чи эпидемия пайтида қайд этилган. Конгодаги энг жиддий Эбола эпидемияси 2018-2020 йилларда содир бўлган, ўшанда тахминан 3500 та ҳолат қайд этилган ва 2300 киши ҳалок бўлган.
Сўнгги 50 йил ичида (1976 йилдан бери) Африкада Эбола эпидемияси 15 000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, бу эса уни ўлим даражаси энг юқори бўлган дунёдаги етакчи юқумли касалликлардан бирига айлантиради.