Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Трамп маъмурияти Эбола вируси тарқалаётган мамлакатлардан келаётган чет элликларнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Вирус авж олгани сабабли, АҚШ касалланган америкаликларни даволаш ва карантин учун мамлакат ташқарисига йўналтирмоқда.
Мутахассисларга кўра, Қўшма Штатларда Эболага чалиниш бўйича алоҳида ҳолатлар аниқланиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Трамп маъмуриятининг бу чораларини танқид қилиб, бундай чекловлар “илмий асосга эга эмаслиги”ни маълум қилди.