2 февралдан бошлаб №762/761 «Тошкент-Бухоро-Тошкент» Afrosiyob тезюрар поезди Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхтаб ўтишни бошлади.Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 30 январь куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Жиззахда аянчли жиноят фош этилди.
2019 йилнинг 15 январь куни Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида нохуш воқеа юз берди.
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантиришга масъул бўлган Азим Аҳмедхўжаев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Жиззах вилояти ҳокимлиги Kun.uz’га тасдиқлади.
Жиззахда товламачи қиз судланди, деб хабар берди жиноят ишлари бўйича вилоят суди матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Жиззах шаҳар Оққўрғонлик маҳалласида бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
2018 йил 19 декабрь куни номаълум аёл Жиззах шаҳар Тошлоқ маҳалласи ҳудудида фуқаро Ш.П.ни “Самсунг” мобиль телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб, воқеа жойидан яширинган.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасига 2018 йил давомида 7560 та мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 35 фоизи (2589 та)ни алимент ундуриш масалалари бўйича мурожаат ташкил қилади. Ушбу рақамлардан билиш мумкинки, алимент билан боғлиқ муаммолар бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридир.
Жиззах вилояти Фориш тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Х.Т., АТ Халқ банки туман филиали ходими Ш.Х. ҳамда “Ипотекабанк” Жиззах филиали ходими Р.Р. ўзаро тил бириктириб амалга оширган қинғир иш фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида суткада электр энергиясидаги узилишлар ҳақида ЎзА хабар берди.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Қўлба» МФЙ, «Кўҳна бозор» қишлоғида М. оиласида катта фожеа. Етти ой ичида ака-ука ўзини осди, учинчи ака юрак хуружидан вафот этди.