Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланди, хотин вафот этди

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланди, хотин вафот этди

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Жиззах шаҳар Оққўрғонлик маҳалласида бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, маҳаллада яшовчи Қ.Э. уйида ёқилган иситиш печининг мўриси ғишт билан ёпиб қўйилганлиги сабабли ундан чиққан газ исидан ўзи ва бирга яшаган турмуш ўртоғи заҳарланган.

Натижада унинг турмуш ўртоғи Б.Э. воқеа жойида вафот этган. Ўзи эса заҳарланганлиги туфайли касалхонага ётқизилган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:02 28.12.2018. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!