Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда алимент тўламаган 50 нафар фуқарога қандай жазо берилди?

Жиззахда алимент тўламаган  50 нафар фуқарога қандай жазо берилди?

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасига 2018 йил давомида 7560 та мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 35 фоизи (2589 та)ни алимент ундуриш масалалари бўйича мурожаат ташкил қилади. Ушбу рақамлардан билиш мумкинки, алимент билан боғлиқ муаммолар бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридир.

Шу сабабли ҳам жорий йилда қонунчиликка алимент олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2018 йил 9 январдаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ҳамда ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 474 ва 475-моддалари билан тўлдирилди ва 2018 йил 11 июлдан кучга кирди.

Шунга асосан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасининг туман-шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан алимент қарздорлиги мунтазам тўланмаган фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий қамоқ жазосини қўллаш юзасидан тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқилиши учун Маъмурий судларга юборилмоқда.

Бугунгача Жиззах вилоятида жами 50 нафар шундай шахсларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Уларнинг алиментдан бўлган қарздорлиги эса қарийб 300 млн. сўмни ташкил этади.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2016 йил 06 октябрь кунги буйруғига кўра, қарздор Т.Рдан ундирувчи
Х.Р фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадаларининг 1/2 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим. Лекин, Орзиқулов шу кунга қадар жами 11 млн. 518 минг сўм алимент пулини тўламасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган.

Жиззах шаҳар маъмурий судининг 2018 йил 19 декабрдаги қарорига кўра, қарздор Ўзбекистон Республикаси МЖтК 474-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.

Шунингдек, шу куни яна 10 нафар фуқарога 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, 2 та ҳолатда ярашув қайд этилди.

Киритилди: 14:18 20.12.2018. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!