“Ақлли” тракторлар. Жиззах вилоятида “SilverLeaf — BMB agro trade group” Ўзбекистон — АҚШ қўшма корхонаси томонидан рўёбга чиқарилаётган янги Агрокластер лойиҳаси доирасида экин экиш майдонлари учун АҚШдан келтирилган дастлабки кўпфункцияли техникаларга айнан шундай таъриф жуда мос келади.
Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни фуқаро Ғ.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 8 июль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган Н.Н. Зомин тумани ҳудудида унга вилоятдаги банк филиалидан кредит олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 4 млн. 500 минг сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Э.А. бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1014-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи Ҳ.М.нинг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб бетон тўсиққа урилиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий футбол клуби «Сўғдиёна»нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 272,15 миллион сўм маблағ йиғилганлигини аниқлади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятни фош этишди.
Шу йил 25 сентябрь куни номаълум шахс Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида жойлашган “Paynet” шаҳобчаси эшик қулфини бузиб кириб, у ердан бир дона компьютер жамламасини ўғирлаб кетган.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги "Нурота" давлат қўриқхонаси ҳудудида ноқонуний ов қилиб юрган Ш.Д. ушланди.
2018 йил 29 октябрь куни Андижон шаҳар “Гумбаз” МФЙда яшовчи И.Ў. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи укасининг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган. Натижада ука касалхонага ётқизилган.
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги «Ғойиб ота» қабристонидан қабртошларини ўғирлаб сотган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Ушбу жиноий қилмишнинг ғайритабиийлиги шундаки, жабрланувчилардан бири айнан ана шу қабристонда 6 йилдан буён назоратчи бўлиб ишлайди.
Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида шу йил 24 октябрь куни номаълум шахслар “Пастки Сўлоқли” МФЙда яшовчи, Ш.Т.нинг уйига дераза орқали кириб, ҳовлисидаги молхонасидан 2 бош қўйларини ўғирлаб кетганлар.