Жорий йил январь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига сафаридан кейин вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар қилди "Халқ билан мулоқот" гуруҳи Фейсбукдаги саҳифасида.
Кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғди. Ёмғир натижасида Республиканинг айрим ҳудудларида сел келиши кузатилди.
Эски Тошкентлик маҳалласида яшовчи фуқаро рашк сабабли даҳшатли қотилликка сабабчи бўлди.
Бахмал “Машина трактор Парки” масъулияти чекланган жамияти 8 нафар ходимига ойлик иш ҳақини ўз вақтида тўламай келади. Натижада ходимларнинг ушбу ҳолат юзасидан мурожаатлари фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди томонидан кўриб чиқилди.
Жиззах шаҳрининг марказий бозорини сув босган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида С.Ғ. ва Э.А.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятнинг ўзига хос ошхонаси бор. Қашқадарё тандири, Хоразм тухум бараги, Самарқанд нўхатшўраги билан машҳур бўлса, Жиззах ўзининг сомсаси билан танилган. Косадек катталикдаги сомсанинг ҳар бирига 150 грамм гўшт, ёғ, пиёз солинади.
2019 йил 17 март куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хушрўй кўчаси, 13-уйда яшаган Н.А. (аёл киши, 1972 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари Ҳ.Н. (1994 йил) ва Ш.Н. (1995 йил)ларнинг мурдалари кўкрак қафаси, ўпка ва юракка санчилиб кирган оғир тан жароҳатлари билан топилган.
Фуқароларни соддалигидан фойдаланиб, уларга бахтини очиш, келажаги ҳақида башорат қилиб фол очиш ва шу каби алдов ишлари билан турли вилоятларда шуғуллангани учун муқаддам беш марта судланган Гулнора Алимардонова (исм шарифи ўзгартирилган) яна фирибгарлик жиноятига қўл урди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди судьяси Мақсуд Раимов хабар берди.
2019 йил 12 март куни Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи Д.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 11 мартга ўтар кечаси номаълум шахс “Жиззахагрокимёҳимоя” АЖ филиалига қарашли 2-сонли омборхонасидан 30 тонна аммиакли селитра минерал ўғитини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 2019 йил 18 февраль куни икки нафар шифокорга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўрилиб, айблов хукми ўқилди.
2018 йил 21 декабрь куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани Найман маҳалласида яшовчи Х.Р. ўзининг “Газель” русумли автомашинасида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани Буюк Ипак йўли ҚФЙ ҳудудида тўхтаб дам олаётган вақтида, 3 номаълум шахс давлат рақамлари аниқланмаган “Нексия” русумли автомашинада келиб, унинг автомашинаси ойнасини тош билан уриб синдиришган.