Шунингдек, музокаралар давомида Оқ уйнинг COVID-19га қарши курашиш мақсадида бошқа мамлакатларни 80 миллионга яқин AstraZeneca, Pfizer, Moderna ва Johnson & Johnson препаратлари билан таъминлаш режаси доирасида Ўзбекистонга ҳам вакцина ажратилиши билан боғлиқ масала муҳокама этилди.
Американинг 44-президенти Барак Обаманинг қизлари афроамерикалик Жорж Флойд вафотидан кейин АҚШда Black Lives Matter ҳаракати томонидан уюштирилган норозилик намойишларида қатнашди. Бу ҳақда Обама 8 июнь, сешанба куни эфирга узатилган CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Пекин CОVID-19нинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги Америка версиясини Оқ уйнинг 2000 йилларнинг бошларида Ироқдаги оммавий қирғин қуроллари ҳақидаги баёноти билан таққослади, деб хабар беради "Россия 24" телеканали.
АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский Вашингтоннинг Киевга 900 минг дозали коронавирус вакцинасини етказиб бериш режаларини телефон орқали суҳбат чоғида муҳокама қилдилар, деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки. Байден, шунингдек, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Россиядан "зарарли ҳаракатлар" давом этаверса, Вашингтон қасос олади. Душанба куни бўлиб ўтган брифингда Америка раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда ушбу масалани кўтармоқчи.
АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни ёзда Вашингтонга таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.
Ҳайкал АҚШга Мустақиллик куни нишонланадиган 4 июлда етиб келади. У Нью-Йорк яқинидаги Эллис оролида жойлашган миграция миллий музейига ўрнатилади ва у ерда 10 йил қолади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен "Axios"га берган интервьюсида Вашингтон Хитой билан қуролланиш пойгасини истамаслигини айтди.
Бошқармада таъкидланишича, бу “пухта тайёргарлик кўрилган жараён” бўлади.
АҚШ ҳарбийлари ва НАТО иттифоқи май ойидан бошлаб Афғонистонни тарк эта бошлади. Жараён 2021 йилнинг 11 сентябрь куни якунланиши режалаштирилган.
АҚШ президенти Жо Байден "бозор демократиялари" 21-асрда глобал савдо ва технология қоидаларини белгилаши керак деб ҳисоблайди. У бу қоидаларни Хитой ишлаб чиқмаслиги кераклигини айтди.
Қўшма Штатларнинг 45-президенти Дональд Трамп Хитой коронавирус тарқалиши учун камида 10 триллион доллар тўлаши кераклигини айтди. Унинг фикрига кўра, бу ҳам ҳали жуда кам.