Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Танзила Норбоева Камала Ҳаррис билан учрашиши мумкин

Танзила Норбоева Камала Ҳаррис билан учрашиши мумкин

Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва АҚШ вице-президентининг махсус маслаҳатчиси Лиза Сойер ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ўртасида учрашув ўтказишнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

«Дунё» ахборот агентлигининг маълум қилишича, бўлажак учрашувда гендер тенгликни рағбатлантириш, Афғонистондаги аёллар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш кун тартибининг асосий мавзусига айланиши кутилмоқда.

Учрашувда АҚШ томони Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш борасида қилинаётган ишларни юқори баҳолаган ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон уч томонлама аёллар бизнес-форумини ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, музокаралар давомида Оқ уйнинг COVID-19га қарши курашиш мақсадида бошқа мамлакатларни 80 миллионга яқин AstraZeneca, Pfizer, Moderna ва Johnson & Johnson препаратлари билан таъминлаш режаси доирасида Ўзбекистонга ҳам вакцина ажратилиши билан боғлиқ масала муҳокама этилди.

Киритилди: 14:15 08.06.2021. Ўқилди: 1583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!