АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен "Axios"га берган интервьюсида Вашингтон Хитой билан қуролланиш пойгасини истамаслигини айтди.
"Биз Пекин ёки бошқа биров билан қуролланиш пойгасида бўлишни хоҳламаймиз, аммо бизда жуда кучли рақобат бор", - деди дипломатик бўлим раҳбари.
Шу билан бирга, февраль ойида у Қўшма Штатлар қуролланиш пойгаси хавфини камайтириб, самарали қурол назорати тарафдори эканлигини айтди.