Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Женева осмони парвозлар учун ёпилади, чунки...

A A A
Женева осмони парвозлар учун ёпилади, чунки...

АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг Женевадаги учрашуви вақтида шаҳар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилади. Бу ҳақда NZZ am Sonntag нашри хабар берди.

Таъкидланишича, айни вақтда Швейцариянинг фуқаро авиацияси федерал бошқармаси (BAZL) мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ва бошқа идоралар билан Женева осмонини ёпиш деталларини ишлаб чиқмоқда.

Бошқармада таъкидланишича, бу “пухта тайёргарлик кўрилган жараён” бўлади.

Путин ва Байден учрашуви 16 июнда бўлиб ўтади. Путин учун Женевага сафар 2020 йил январидан бери биринчи хорижий сафар бўлади.

Аввалроқ АҚШ ва Россия президентлари учрашуви Женевадаги La Grange вилласида ёки Hotel Residence Parc des Eaux Vives меҳмонхонасида ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Киритилди: 04:30 07.06.2021. Ўқилди: 3571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар