Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Байден Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

A A A
Байден Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни ёзда Вашингтонга таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

Унга кўра, Байден украиналик ҳамкасби билан суҳбатда Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигиниқўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Байден шу ҳафта президент сифатида илк чет эл сафарига чиқади. У Буюк Британия ва Бельгияга НАТО ва ЕИ саммитларида қатнашиш учун ташриф буюради. 16 июнь куни Женевадаги сафари чоғида Байден ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар режалаштирилган.

Киритилди: 22:27 07.06.2021. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар