Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди

A A A
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда кенгаш депутатлари томонидан вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Киритилди: 15:21 22.09.2022. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!