Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зоир Мирзаев кеча фонар ёруғида видеоконференция ўтказди (ФОТО)

Зоир Мирзаев кеча фонар ёруғида видеоконференция ўтказди (ФОТО)

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев кеча ЗООМ платформасида туман ва шаҳар ҳокимлари билан мулоқот қилди ва бир қатор шошилинч вазифаларни илгари сурди:

photo2022-01-2523-10-32.jpg

- электр ва сув таъминоти тикланмаган ҳудудларга эрталаб 6.00 дан бошлаб махсус транспортларда сув етказиб бериш;

- барча нонвойхоналар ва нон ишлаб чиқарувчилари билан туни билан мулоқот қилиб, муаммоларини бартараф этиш, эрта тонгдан нон тақчиллиги юзага келмаслигига эришиш;

photo2022-01-2523-10-30.jpg

- электр таъминоти йўқ бўлган ҳудудлардаги меҳрибонлик ва мурувват уйларига зудлик билан муқобил мосламалар ўрнатиб, вақтинчалик таъминотни йўлга қўйиш;

- бозорларда кундалик зарур маҳсулотлар заҳирасини яратиш, қўшимча манбааларни ишга солиш, нарх барқарорлини сақлаш;

photo2022-01-2523-10-28.jpg

- вазият туфайли келиб чиққан аҳоли муаммоларига зудлик билан чора топиш ва кўмаклашиш;

- шифохоналарга масъуллар бириктириш, оғир ҳолатдаги беморлар, болалар саломатлигини алоҳида назоратга олиш;

-ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини барқарор ишлатиш ва тақчиллик келиб чиқамаслигини таъминлаш бўйича барча имкниятларни ишга солиш ва ҳакозо.

Бу кунлар ўтиб кетади, одамлар биздан кўрган ҳар қандай кўмак ва ёрдамни эслаб юради, бу кунлар ҳар қайси даражадаги раҳбарлар учун синов. Энг асосийси, одамлар мурожаат қилганда ҳар ҳандай саволига очиқ жавоб олсин. Одамлар ўртасида безовталик, саросима, хавотир бўлмаслиги керак, деб қайд этди мулоқотни якунлар экан вилоят етакчиси.

Киритилди: 10:08 26.01.2022. Ўқилди: 4644 марта. Фикрлар сони: 14 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!