Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«Zo‘rTV» журналисти ва операторини калтаклаган зўравонга ҳукм ўқилди

A A A
«Zo‘rTV» журналисти ва операторини калтаклаган зўравонга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди «Zo‘rTV» журналисти ва операторини калтаклаган шахсга ҳукм ўқиди. Судланувчи Нодир Эшниёзов Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга дастлаб 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукмнинг шартлилиги эълон қилинди ва айбдорга 2 йиллик синов муддати белгиланди.

Судланувчидан «Zo‘rTV» канали фойдасига етказилган зарар учун 23 миллион 755 минг 641 сўм маблағ ундирилди.

Киритилди: 12:36 06.12.2023. Ўқилди: 5855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!