Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Златан Ибраҳимович ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

Златан Ибраҳимович ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

«Милан» ва «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович айни пайтда дунёнинг энг кучли футболчиси сифатида кимни кўришини маълум қилди.

Швециялик собиқ футболчи блогер KSI билан суҳбатда бу борада «Барселона» вингери Ламин Ямальни танлади.

«Ламин Ямал — энг яхши футболчи», — деди Ибрагимович.

Шундан сўнг KSI ундан «Арсенал» футболчиси Букайо Сака ҳақидаги фикрини сўради.

«Сака яхши футболчи. Бироқ Ямал ҳақида гапирганимизда, Мбаппе ва Холандни ҳам тилга оламиз. Улар бутунлай бошқа даражада», — дея жавоб қайтарди Златан.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Ламин Ямал 2026 йилги «Олтин тўп» учун овоз бериш натижаларига кўра учинчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппега насиб этган бўлса, мукофотни «Бавария» форварди Гарри Кейн қўлга киритди.

Киритилди: 17:42 16.11.2026. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар