Sunsport нашрининг ёзишича, "Қироллик клуби" собиқ устози тез орада "Қизил иблислар" бош мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин. Инглиз клуби айни дамда франциялик мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда. Унда МЮнинг ишончли кишиларидан бири иштирок этаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг навбатдаги иккита учрашувда қониқарли натижа қайд эта олмаса, уни истеъфо кутаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.