Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зимбабве пойтахти яқинида вабо эпидемияси қайд этилди

Зимбабве пойтахти яқинида вабо эпидемияси қайд этилди

Зимбабве пойтахти чеккасида авж олган вабо эпидемиясини 60 киши юқтирган ва бир киши ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва болалар саломатлиги вазирлиги хабар берди.

Департамент маълумотларига кўра, касаллик эпидемияси Хараре шимолидаги Мазуе қишлоғида қайд этилган. Бунга ягона артезиан қудуғи сувининг тозаланмагани ва оқава сувнинг тўкилиб, очиқ қудуқларни босиб кетиши сабаб бўлган.

Қайд этилишича, мутасадди идоралар томонидан маҳаллий аҳоли ўртасида профилактика ишлари олиб борилмоқда, касалланганларга ёрдам кўрсатиш ва шахсий гигиена қоидаларини тарғиб қилиш мақсадида вақтинчалик марказ ташкил этилган. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳал этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда вабо эпидемияси Жанубий Африка тараққиёт ҳамжамиятининг бир қанча мамлакатларида, биринчи навбатда Замбия, Зимбабве, Малави, Мозамбик ва Танзанияда қайд этилган. Ўтган февраль ойида Жанубий Африка тараққиёт ҳамжамияти давлат ва ҳукумат раҳбарларининг фавқулодда саммити минтақада вабога қарши оммавий эмлашни ўтказиш ва чегараларда санитария назоратини кучайтиришга қарор қилди.

Киритилди: 22:32 03.01.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!