Депутатлар мамлакат молия вазирининг бюджет лойиҳаси ҳақида гапирган нутқини тинглаётган пайтда электр энергияси ўчиб қолди. Зимбабведа электр энергияси билан боғлиқ муаммолар деярли ҳар куни содир бўлади ва 12 соатгача давом этиши мумукин.
Бу қурғоқчилик туфайли кучли қувват танқислиги билан боғлиқ. Ёмғир ёғмагани сабабли мамлакатдаги энг йирик электр энергияси ишлаб чиқарувчи Кариба ГЭСи нормал ишлай олмаяпти.
Учрашувлар залида чироқ ўчгач, мухолифатчи депутатлар бўлиб ўтган воқеани мамлакатдаги оғир вазият рамзи сифатида кўриш мумкинлиги ҳақида ҳайқира бошладилар.