Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зидан Франция терма жамоасини бошқаради

Зидан Франция терма жамоасини бошқаради

Франция миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Зинедин Зидан Франция футбол федерацияси (FFF) билан бош мураббий сифатида ишлаш бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди.

FFF раҳбари Филипп Диалло Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи ким эканини билишини айтди, бироқ мутахассис номини очиқламади. Унинг таъкидлашича, ушбу лавозимга беш нафар француз мураббий номзод сифатида кўриб чиқилган.

Зидан «Реал» бош мураббийи сифатида икки карра Испания чемпиони бўлган, икки марта Суперкубокни қўлга киритган ҳамда уч бор Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси Сенегал, Норвегия ва кейинчалик аниқланадиган яна бир жамоа билан бир гуруҳдан жой олган.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!