Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленскийнинг самолёти Молдовадан Норвегияга парвоз чоғида дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Зеленскийнинг самолёти Молдовадан Норвегияга парвоз чоғида дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Бу ҳақда Норвегия бош вазири маълум қилди.

"Украина президенти Володимир Зеленский Молдовадан парвоз қилиши керак бўлган пайтда унинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига сал қолди қолди. Зеленский ана шундай реалликда яшамоқда", — деди Йонас Гар Стёре.

Норвегия бош вазири бошқа тафсилотларни маълум қилмади. Украина Стёренинг ушбу баёнотига изоҳ бермади.

Зеленский Норвегия қироли Ҳаралд V нинг дафн маросимида иштирок этиш учун 8 сентябр оқшомида Молдова ҳудуди орқали Ослога борган эди. Ўша тунда Россия дронлари Одесcа вилоятининг Молдова билан чегарасидаги “Староказаче” халқаро автомобил ўтказиш пунктига ҳужум қилди. NRK нашрининг таъкидлашича, Зеленский Ослога учиб кетган аэропорт ушбу чегара пунктидан тахминан икки соатлик йўл узоқлигида жойлашган.

Киритилди: 12:41 10.09.2026. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!