Келаси ҳафта Лондондаги музокараларда Украина делегатсияси иштирок этади.
Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешченко маълум қилди.
Йиғилишда АҚШ ва Европа давлатларидан вакиллар Украинада ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.
"Бизнинг гуруҳимиз ҳозир бўлади. Мен таркибни эълон қилмайман", - деди Лешченко.
Унинг эслатишича, 17 апрель куни Парижда бўлиб ўтган йиғилишда Украина томонидан Президент девонининг раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрей Сибиха ва мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этган.
"Агар керак бўлса, таркиб тузатилади, аммо Украина бу музокараларда албатта иштирок этади", - дея қўшимча қилди маслаҳатчи.