Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Ростислав Шурма мамлакатдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири “Киевстар”га нисбатан санкциялар қўлланилиши эҳтимоли юқори эканлигини айтди. Бу ҳақда маҳаллий газета хабар бермоқда.
У компанияни мусодара қилиш эҳтимоли ҳам борлигини қўшимча қилиб, тегишли хизматлар ва ҳуқуқшунослар вазиятни ҳуқуқий нуқтаи назардан ўрганаётганини тушунтирди.