Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг “ғалаба режаси” махфий иловаларида Россия ҳудудига зарбалар ҳақида сўз боради. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк гапирди.
"Режада Россиянинг фронт чизиғидан жуда узоқда жойлашган логистикасини йўқ қилиш учун қандай қуроллар зарурлиги аниқ кўрсатилган. Ишлаб чиқариш объектлари ҳамда таъминот омборларни йўқ қилиш, шунингдек, бунинг учун қайси турдаги ва қанча қурол кераклиги батафсил қайд этилган", — деди Подольяк.