Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Канадада Трампнинг «бемаъни ҳазиллари»га изоҳ берилди

Канадада Трампнинг «бемаъни ҳазиллари»га изоҳ берилди

Канада парламентида АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Канадани «51-штат» деб ҳазиллашиши кулгили эмаслигини таъкидлашди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.

Сўнгги бундай воқеа Трампнинг Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувидан кейин юз берди. АҚШнинг бўлажак президенти ўз ижтимоий тармоғида бу учрашув ҳақида сўз юритиб, суҳбатдошининг мақомини «Канада деган катта штатнинг губернатори» даражасига «пасайтирди».

Ўтган ой Трамп Канаданинг «51-штат» эканлиги ҳақида ҳам ҳазил қилган ва яқинда сунъий интеллект ёрдамида Канада байроғи ёнидаги тоғда турган суратини яратган эди.

Канада Яшиллар партияси етакчиси Элизабет Мей Трампнинг ижтимоий тармоқларини шахсан кузатиб бормаслигини, аммо бундай ҳазиллар «кулгили эмаслигини» айтди.

«Бу кулгили эмас ва бунинг ижтимоий тармоқларда давом этиши мени тобора безовта қилмоқда», деди у.

Киритилди: 22:36 13.12.2024. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!