Швейцарияда икки ярим яланғоч қиз БМТнинг Женевадаги бош қароргоҳи олдида ўрнатилган "Синиқ стул" ёдгорлигига занжирли арра билан ҳужум қилди. Femen ҳаракати фаоллари объектга зарар етказган. Бу мутлақо шармандалик, деб ёзган Х ижтимоий тармоғида Марказнинг Демократик иттифоқи (парламентдаги энг йирик партия) ёшлар қанотининг расмий вакили Энзо Малорджо.
У ҳайкал миналарга қарши курашнинг умумбашарий тимсоли бўлиб, ўнлаб йиллар давомида олиб борилган дипломатик кураш, сақланиб қолган ҳаёт ва инсон қадр-қимматини ифодалашини эслатди.
Ёдгорликка зарар етказиш орқали фаоллар аҳмоқлик чегарасини кесиб ўтдилар, дея таъкидлади Малорджо.
Бузғунчилик актида икки нафар Украина фуқароси иштирок этган. Ёдгорликни кесишда улар Россиянинг БМТга аъзолигига қарши шиорлар айтишди.
Ҳайкалда 12 га яқин шикастланишлар пайдо бўлди.
Тўрт киши сўроқ учун полицияга олиб кетилган.