Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленскийни музокаралар столига ким олиб келиши маълум қилинди

Зеленскийни музокаралар столига ким олиб келиши маълум қилинди

Исроил ва ХАМАС кучлари ўртасидаги можаро Россия-Украина можаросининг натижасига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу ҳақда РИА Новости Military Watch Magazine нашрига таяниб хабар берди.

“Бирдамлик белгиси сифатида бутун Ғарбда кўрсатилган Украина байроқлари ўрнини Исроил байроқлари эгаллай бошлагани сабабли, ХАМАСнинг ҳужуми Киевнинг жангни давом эттириш қобилиятига жиддий путур етказиши мумкин”, деб ёзади газета.

Мақолада айтилишича, Украинани қўллаб-қувватлаш даражасининг пасайиши Украина Қуролли кучларининг муваффақиятсиз қарши ҳужуми фонида содир бўлмоқда.

Айни пайтда ХАМАСни йўқ қилиш ниятини билдирган ва кенг кўламли ҳарбий кампанияга ҳозирланаётган Исроилга АҚШдан жиддий ёрдам керак бўлиши аниқ, деб ҳисоблайди муаллиф.

Шундай қилиб, Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши АҚШда Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича қарама-қаршиликлар кучайиши билан бир вақтга тўғри келди, бу Зеленскийдан чарчаган Ғарбда маневр учун жой борлигини англатади.

Киевнинг ғалабаси тобора узоқлашиб бораётган бир пайтда, Исроилга “ўтиш” Ғарбга можарога сармоясини камайтириш ва Киевни музокаралар столига ўтиришга мажбурлаш орқали обрўсини сақлаб қолиш имкониятини беради, дея хулоса қилади МWМ.

Киритилди: 10:10 15.10.2023. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!