Украина Президенти Владимир Зеленский 2023 йил учун мулк, даромад ва харажатлар тўғрисидаги декларацияни эълон қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Декларацияга кўра, Зеленский ва унинг оиласининг даромади 2023 йилда 12 миллион 423 минг гривнани (тахминан 317 минг АҚШ доллари) ташкил қилган. Ушбу маблағларнинг 7 миллион 455 минг 972 гривнаси (190 минг АҚШ долларидан ортиғи) давлат ички қарз облигацияларини сотишдан олинган. З