“Менда 500 нафар украиналик ҳарбий асирларнинг тўлиқ рўйхати бор. Киев 4 ойдан бери уларни алмашишдан бош тортмоқда. Зеленский улар орасида фақат 38 нафар Азов*чиларни танлаб олди. Қолган украин аскарлари Украинага керак эмас”, - деб ёзган ўз телеграм каналида “Россия Сегодня” медиа гуруҳи бош муҳаррири Маргарита Симонян.
Симонян тўлиқ рўйхатни бугун кечқурун эълон қилишини айтди. У ерда асирга олинган ҳарбийларнинг исм-шарифлари ва туғилган саналари бор.
2024 йилнинг 24 январь куни, Белгород яқинида Украина 65 нафар ҳарбий асирларни алмашиш учун олиб бораётган Россиянинг Ил-76 самолётини уриб туширган эди.