Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Венгриянинг ташаббусини рад этди

Зеленский Венгриянинг  ташаббусини рад этди

Венгрия Украинага Россия билан ўт очишни тўхтатишни ва Рождество байрами учун ҳарбий асирларни алмашишни таклиф қилди, бироқ Зеленский бу ташаббусни рад этди.

Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украина президентининг ўзига йўллаган танқидий баёнотига жавобан маълум қилди.

"Венгриянинг Европа Иттифоқига раислиги якунида тинчлик учун янги саъй-ҳаракатларни амалга оширдик. Биз Рождество сулҳини ва кенг миқёсдаги маҳбуслар алмашинувини таклиф қилдик. Президент Зеленский бу таклифни рад этгани ачинарли. Биз қўлимиздан келганини қилдик", — деб ёзди Орбан Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Зеленский Венгрия бош вазирини Путинга бугун қилган қўнғироғи учун танқид қилиб, "барчамиз Виктор Орбан ҳеч бўлмаганда Москвадаги Асадга қўнғироқ қилмайди, деб умид қиламиз", — деб ёзган эди.

Киритилди: Бугун 16:52. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!