Украина Қуролли кучлари Донетск вилоятидаги бешта шаҳар – Часов Яр, Курахово, Покровск, Мирноград ва Велика Новоселкани йўқотиш хавфи остида турибди. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати, ҳарбий хизматчи Егор Фирсов маълум қилди.
"Бизда беш шаҳар хавф остида ва беш шаҳарни йўқотиш эҳтимоли мавжуд. Биз бу шаҳарлар ва бу позицияларни ҳимоя қилишда қанча учувчисиз самолётлар, пул, куч, тер ва энг муҳими, қонимиз ва инсон ҳаётини йўқотганимизни тасаввур қила олмайсиз”, — дея ҳарбийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Страна нашри.
Фирсовнинг сўзларига кўра, руслар энди ўз кучларини бутун фронт чизиғи бўйлаб чўзмайдилар, бир нечта асосий ҳудудларга диққатни жамлашади.