18 май куни Владимир Зеленский Ватиканда папа Лев ХIV нинг инаугурация маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, Украина президенти ушбу маросимда қатнашадиган дунёнинг бошқа етакчилари сафида бўлади.
"АҚШ делегациясига вице-президенти Жей Ди Вэнс раҳбарлик қилади. Делегация таркибида, шунингдек, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Марко Рубио ҳам бўлади", деб ёзади Reuters.
Маросимда Россия номидан мамлакат маданият вазири Олга Любимова қатнашиши хабар қилинган.