Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.
AS хабарига кўра, янги бош мураббий икки ҳужумчи схемасидан фойдаланмоқчи - улар Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор бўлади. Ярим ҳимояда қанотларда Жуд Беллингем (чапда) ва Арда Гюлердан (ўнгда) фойдаланиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, Родриго аллақачон "Реал"дан бир оёғи билан кетиб бўлган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган, бразилиялик аввалига Алонсо билан гаплашмоқчи ва шундан кейингина нима қилишни ҳал қилмоқчи.