Зеленский ва Вэнс Рим папасининг инаугурация маросимида Оқ уйдаги жанжалдан кейин биринчи марта ўзаро қўл бериб кўришди.
Рим папаси Лев ХIV нинг тахтга ўтириши маросимида Украина президенти ва АҚШ вице-президенти учрашиб, илк қўл бериб кўришишди. Бу уларнинг феврал ойи охирида Оқ уйдаги жанжалдан кейинги биринчи учрашуви бўлиб, ўша пайтда Венс Зеленскийни ҳурмацизликда айблаган эди.
Ватикан маълумотларига кўра, инаугурация маросимидан сўнг Рим папаси Володимир Зеленский билан шахсан учрашади, эртага эрталаб эса Жей Ди Вэнс билан учрашув ўтказилади.