Оқ уй Зеленский ва Трампнинг суҳбатини "жуда самарали" деб атади ва кейинроқ батафсил маълумот берилишини маълум қилди.
"Зеленский ва Трамп Авлиё Пётр Базиликасида учрашишди, улар ўртасидаги мулоқот тахминан 15 дақиқа давом этди. Етакчилар бугун музокараларни давом эттиришга келишиб олишди. Жамоалар учрашувни давом эттиришни ташкил этиш устида ишлаяпти", — дея изоҳ берди Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров.