Зеленский ва Трамп 20 январда АҚШ президенти инаугурациясидан кўп ўтмай учрашиши мумкин. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихий хабар берди.
Тихийнинг сўзларига кўра, Украина "энг юқори даражадаги Украина-Америка алоқалари"га фаол тайёргарлик кўрмоқда.
"Бизнинг позициямиз жуда оддий: биз барчамиз урушни Украина учун адолатли тарзда якунлашни хоҳлаймиз. Президент Трамп ҳам урушни тугатишга қатъий қарор қилганини кўряпмиз. Шунинг учун, ҳозирда биз президентларимиз – Трамп ва Зеленскийнинг учрашувини интиқлик билан кутмоқдамиз", – деди Тихий.