Украина урушни Россия ҳудудига сурмоқда ва «адолатни қайтармоқда», деди мамлакат президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграм- каналида эълон қилган мурожаатида .
Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Александр Сирский кун давомида бир неча марта «фронт ва бизнинг ҳаракатларимиз ва урушни тажовузкор ҳудудига суриш тўғрисида» ҳисобот берган.
Зеленский «Украина ҳақиқатан ҳам адолатни қандай қайтаришни билишини исботламоқда», деган хулосага келди.