Украина президенти Владимир Зеленський ҳарбий ҳаракатларни имкон қадар тезроқ тўхтатиш вазифасини қўйганини маълум қилди.
Кирило Будановнинг айтишича, давлат раҳбари жанговар ҳаракатларни тез фурсатда тугатиш бўйича аниқ топшириқ берган.
«Мен президент томонидан қўйилган мақсадга эришиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», — деди Буданов.
Унинг таъкидлашича, урушни имкон қадар тезроқ тўхтатиш вазифаси реал мақсад ҳисобланади.
Айрим хабарларга кўра, Киев можарони камида қиш фасли бошлангунга қадар юмшатиш ёки тўхтатиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Аммо бу борада расмий тинчлик келишуви ёки аниқ муддатлар ҳозирча эълон қилинмаган.