Украина президенти бундай фикрни Германиядаги Рамштейн базасида ўтказилган алоқа гуруҳи йиғилишида билдирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина ва уни иттифоқчиларининг мақсади Россияни тинчликка мажбурлаш учун зарурий воситаларни излаш.
"Бу имкониятни рўёбга чиқариш учун амалий ҳаракат қилишимиз керак. Биз Буюк Британиядан бу фикрни қўллаб-қувватловчи сигналларни эшитдик. Жасоратли бўлишимиз ва ҳақиқатан ҳам кучли воситаларни таклиф қилишимиз керак", — дея Украина президентининг сўзларини келтиради BBC.
Ноябр охирида Le Monde нашри Франция ва Буюк Британия Украинага хавфсизлик кафолати сифатида ҳарбийларини юборишни муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берганди. 18 декабр куни эса Reuters агентлиги манбаларига таяниб, Европа давлатлари Москва ва Киев ўртасида тинчлик битими тузилган тақдирда, унинг бажарилишини кузатиш учун Украинага тинчликпарвар кучлар контингентини юбориш имкониятини муҳокама қилаётганини маълум қилган эди.