Украина президенти Владимир Зеленский Украина узоқ масофага мўлжалланган қуролларининг географик кўламини кенгайтириш мақсадларини белгилаганини маълум қилди.
Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.
Зеленскийнинг таъкидлашича, маълум бир даврдаги узоқ масофаларга берилган зарбалар самарадорлиги ва эришилган муваффақиятлар Олий Бош қўмондонлик штабининг йиғилишида таҳлил қилинган.
"Россия нефтни қайта ишлаш саноати аллақачон уруш туфайли катта йўқотишларга дучор бўлмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Биз узоқ масофага учувчи қуролларимиз географик кўламини кенгайтириш мақсадларини белгилаб олдик", - дея таъкидлади Украина раҳбари.
У, шунингдек, қурол ишлаб чиқарувчилар билан тузилган шартномалар сонининг кўпайишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, "уч йиллик муддат ишлаб чиқарувчига зарур ресурслардан фойдаланишни яхшироқ режалаштириш ва қўшинларга этказиб беришни кенгайтириш имконини беради".
Бундан ташқари, учрашувда Россиянинг Украина инфратузилмаси ва энергетика объектларига зарбалари муҳокама қилинди.
"Биз янги мудофаа эҳтиёжлари ва шериклар билан ҳаво мудофаасини харид қилишнинг муайян йўналишларида ишлаш бўйича вазифаларни белгилаб олдик. Ҳамкорларимиз зарур тизимларга эга ва Украина дипломатияси учун тегишли ечимларни фаолроқ ишлаб чиқиш муҳим", - дея таъкидлади Зеленский.