Украина Президенти мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлиши NATO'га киришдан кўра фойдалироқ эканини таъкидлади. Унинг фикрича, NATO'га аъзолик масаласида АҚШ ва бошқа баъзи давлатларнинг позицияси туфайли имкониятлар камроқ. Зеленский Украинанинг 800 минг кишилик армияси ва замонавий технологиялари ЕИни фақат кучайтиришини айтиб, Иттифоқни келажакда кучли бўлиш учун Украинани қабул қилишга чақирди.
Шу билан бирга, Полша ТИВ раҳбари Радослав Сикорский Украинанинг ЕИга тезлаштирилган тартибда қабул қилинишига қарши чиқди. У Варшава бундай жараёнга йўл қўймаслигини ва Украина ҳам худди Полша каби барча зарур шартларни тўлиқ бажариши кераклигини маълум қилди.
Аввалроқ Германия ва Евроиттифоқнинг бошқа давлатлари ҳам Украинанинг иттифоққа тезкорлик билан қўшилиши борасида эътирозларини билдиришган эди.