Зеленскийнинг айтишича, октябрь ойи бошида Украина 250 километргача масофага уча оладиган FP-7 тактик баллистик ракетасини биринчи марта жангда қўллаган.
Украина раҳбари, шунингдек, Россиянинг Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари кучайишига жавобан Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига зарбаларни кучайтиришини билдирди.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия қиш олдидан Украинадаги нишонлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, потенциал нишонлар қаторига инфратузилма объектлари, логистика тармоқлари, йўллар, мактаблар ва шифохоналар ҳам кириши мумкин.
Украина президенти Киев Россиянинг энергетика объектларига зарбаларига жавоб қайтаришини, бироқ фуқаролик объектларини нишонга олмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, асосий нишонлардан бири Россияга даромад келтириб, урушни молиялаштиришга хизмат қилаётган нефтьни қайта ишлаш заводлари бўлади.