Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: Украина ишғол қилинган ҳудудларни тактика ва янги қуроллар ёрдамида қайтаради

Зеленский: Украина ишғол қилинган ҳудудларни тактика ва янги қуроллар ёрдамида қайтаради

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу томонидан маълум қилинган Луганск вилоятининг россиялик ҳарбийлар томонидан қўлга киритилишига изоҳ берди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина армияси ҳарбий тактика ва замонавий қурол-яроғлар етказиб бериш ҳажмини ошириш орқали вақтинча босиб олинган ҳудудларни қайтаради.

"Украина ҳеч нарса бермайди ва Москвада кимдир Луганск вилояти ҳақида гапирса, улар 24 февралгача бўлган ҳисоботлари ва ваъдаларини эслашсин.

Биз ўз аскарларимиз, халқимиз ҳаётини ҳимоя қиламиз. Агар армиямиз қўмондонлиги душман энг катта устунликка эга бўлган фронтнинг маълум бўлимларидан, хусусан, Лисичанскдек ҳудудлардан одамларини олиб кетса, бу биз тактикамиз, замонавий қурол-яроғ таъминотининг кўпайиши сабабли қайтамиз дегани", дея таъкидлади Украина раҳбари.

Киритилди: 11:50 04.07.2022. Ўқилди: 3023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!