Украина ва Чехия ҳукуматлари F-16 қирувчи самолётлари учувчиларини тайёрлаш учун қўшма ўқув маркази ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Владимир Зеленский Прагада Чехия президенти Петр Павел билан учрашув якунида маълум қилди.
U ўзининг Telegram каналида таъкидлашича, ҳозирча Украина ҳудудида бундай марказни очиш имконсиз, шу боис у мамлакат ташқарисида ташкил этилиши кутилмоқда.
Илгари хабар қилинганидек, АҚШ Давлат департаменти Украина учун F-16 самолётларига техник хизмат кўрсатиш бўйича 310,5 миллион долларлик шартномани маъқуллаган.