Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский: Тундаги ҳужумда олти киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди

Зеленский: Тундаги ҳужумда олти киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди

Украинада ўтган тун давомида амалга оширилган ҳужумлар натижасида олти киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди, яна 17 киши яраланди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

“Яна бир тун Россия урушни тўхтатиш учун етарли босим сезмаётганини кўрсатди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз, ўт ўчириш гуруҳлари ва дронларга қарши экипажларимиз тун бўйи ишлади. Зарбалар асосан энергетика инфратузилмасига берилди, бироқ турар жой бинолари ҳам зарар кўрди. Запорожьяда ёнғин чиқди, Киев вилоятида бир нечта бинолар вайрон бўлди”, — деди Зеленский Telegram’даги мурожаатида.

Президентнинг сўзларига кўра, Киев, Одесса, Чернигов, Днепропетровск, Кировоград, Полтава, Винница, Запорожье, Черкас ва Суми вилоятлари ҳужумлардан зарар кўрган.

Зеленский Россия раҳбариятининг дипломатия ҳақидаги баёнотлари “ҳеч нарсани англатмаслигини”, ҳақиқий босим фақат санкциялар орқали бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

“Россия раҳбарлари жиддий оқибатларга дуч келмагунча, дипломатия фақат сўзда қолаверади. Энди Европа Иттифоқи кучли санкциялар пакетини қабул қилиши вақти келди. Шунингдек, биз АҚШ, G7 ҳамда тинчлик тарафдори бўлган барча ҳамкорларимиздан қатъий чоралар кутаяпмиз”, — деди Украина президенти.

Киритилди: 13:27 22.10.2025. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!