Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ раҳбари Доналд Трампнинг Владимир Путин билан дўстона муносабатларини омма олдида намойиш этишини танқид қилди.
Зеленскийнинг фикрича, Вашингтоннинг Москвага нисбатан юмшоқ риторикаси Россия раҳбариятида АҚШ томонидан жиддий босим йўқлиги ҳақида тасаввур уйғотиши мумкин.
«Путин буни оммавий ахборот воситалари орқали кўриб, ҳаммаси жойида деган хулосага келиши мумкин. Чунки АҚШ томонидан на босим, на кескин огоҳлантиришлар бор», — деди Украина президенти.
У Вашингтон Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларини етарлича қораламаётганини таъкидлади.
Зеленскийнинг қайд этишича, АҚШнинг Москвага нисбатан қатъий баёнотлари ва босим чоралари Киев учун муҳим аҳамиятга эга.