Украина президенти Владимир Зеленский 27 октябрь куни Брюсселга ташриф буюриши кутилмоқда. Сафардан кўзланган асосий мақсад Украинада тинчлик ўрнатиш жараёни бўйича музокаралар ўтказишдир.
«Радио Свобода» манбаларининг маълум қилишича, Зеленский 27 октябрь куни тахминан соат 14:00 да Брюсселга етиб бориши режалаштирилган.
Украина раҳбари 27–28 октябрь кунлари Европа Иттифоқи ва НАТОнинг юқори мартабали вакиллари билан учрашиб, тинчлик жараёнига оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Ҳозирча учрашувларнинг батафсил кун тартиби ва иштирокчилари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.